15 Июл 2021 йил 616

“Келажак лидерлари” клуби етакчилари вилоят ИИБда бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан бошланган “Келажак лидерлари” клубининг Самарқанд вилоятидаги етакчилари учун вилоят Ички ишлар бошқармасида пресс-тур ташкил этилди.

“Келажак лидерлари” Бошқармада ходимлар учун яратилган шароитлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича фаолият олиб бораётган Ситуацион марказ, 102 тизими, "Smart mahalla" дастури тақдимоти билан яқиндан танишдилар.

Айниқса, Бошқарманинг Ахборот хизмати фаолияти, "Ватанпарварлик бурчаги", "Электрон тир" етакчиларда катта таассуротлар қолдирди.

“Келажак лидерлари” ички ишлар тизимини рақамлаштириш, инсон омилини камайтирган ҳолда жиноятларни олдини олиш борасида ўзларининг таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech