Киберспорт – икки одам ёки жамоа ўртасидаги интеллектуал баҳс
Киберспорт – икки одам ёки жамоа ўртасидаги интеллектуал
баҳс. Мусобақада барча ҳаракатлар бошқа спорт турларидаги каби ғалабага эришишга
қаратилган бўлиб, ақлий қобилиятни ривожлантиришга, тез фикрлашга, мантиқий боғлиқликни
кўришга, сергак бўлишга, диққатни жамлашга ўргатади.
Самарқанд вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида
ташкил этилган киберспорт мусобақасида барча шаҳар-туман ИИБ жамоалари иштирок
этди.
– Бугун мусобақада қатнашиш асносида бир-биримиз билан фикрлашиб, билимларимизни
янада бойитдик, – дейди Каттақўрғон тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Терроризмга
қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили, лейтенант Боқижон Абдуллаев. – Интернет фирибгарлари
чув туширишнинг янгидан-янги йўллари ва усулларини ўйлаб топаётган ҳозирги вақтда
бу каби тадбирлар «рақамли иммунитет»ни шакллантиришда айни муддао бўлади.
Ходимлар ўртасида бундай тадбирларнинг ўтказилиши уларни ахборот технологиялари,
ИТ индустрия учун салоҳиятли кадрлар сифатида тайёрлаш, бевосита хизмат жараёнида
ахборот технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланишларида муҳим омилдир.
Мусобақа якунида фахрли биринчи ўринга вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ жамоаси, иккинчи ўринга Самарқанд тумани ИИБ жамоаси, учинчи ўринга Тайлоқ тумани ИИБ жамоаси лойиқ топилди.
Ғолибларга диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА.