26 Апрел 2024 йил 1114

"Китобхонлик ҳафталиги" давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”  2020-йил 14-декабрдаги 781-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туман ахборот-кутубхона марказида "Китобсевар миллат" шиори остида  “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этилмоқда.  

Бугун ҳафталик режасига мувофиқ Ургут туман ИИБ ходимлари билан "Қизиқарли кутубхонада" номли  кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.

Мутахассислар томонидан кутубхонада яратилган шароитлар, китоблар олами, кутубхона лойиҳалари бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Экскурсия давомида меҳмонлар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда китоблар мутолаа қилишди.

Ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Шундан сўнг, Ургут туманидаги “Чор-чинор” зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.

Text to speech