Коррупцияга қарши курашиш бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти Давлат Солиқ бошқармасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупция иллатига қарши курашда жамоатчилик ролини кучайтириш, ҳар бир инсонда шахсий масъулият ва дахлдорлик хисси бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лозимлиги бўйича фикр ва таклифларини билдиришди. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳит шакллантирилмаса, ижобий натижага эришиб бўлмаслиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган ҳамда олди олинган коррупцион ҳолатлар тўғрисида гапириб, 2020 йилнинг 12 ойи давомида 52 та коррупцияга оид ва иқтисодий асосларга қаратилган жиноятлар аниқланлиги, коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишларни якдиллик билан амалга ошириш лозимлигига тўхталди. Бугунги кунда содир бўлаётган коррупцион ҳолатлар аниқ мисоллар билан кўрсатилди.
Учрашув сўнгида комиссиянинг бу борада амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати