28 Январ 2021 йил
529
Кўчада келаётган фуқарони шубҳали ҳаракати Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари эътиборини тортди. Текширилганда...
2021 йил 26 январь куни Самарқанд шаҳри Б.И.Йўли кўчасида хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Тезкор бўлими ходимлари томонидан Самарқанд тумани Охалик МФЙ Сулфа Кабутак қишлоғида 1990 й.т. Р.С. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб, шахсий кўрикдан ўтказилганда ёнида 2 дона рангсиз целлофан пакетларга бўлиб солинган соф оғирлиги 2.58 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ғайриқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати