Кун қаҳрамони
Лейтенант Санжар Жалилов 1986 йил 15 январь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – немис тили ўқитувчиси. 2011 йил Самарқанд давлат чет тиллар институтининг немис тили филологиясини тамомлаган. 2011-2012 йилларда Пайариқ тумани 42-сонли умумтаълим мактабида болаларга немис тилидан сабоқ берган. 2012 йилдан бошлаб ички ишлар тизимида иш бошлаган. 2012-2018 йилларда Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш патрул пост хизматида фаолият юритади. 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ЖТСГ инспектори лавозимида ўз хизмат вазифасини адо этиб келмоқда. Санжар Жалилов ўзининг ҳалол меҳнати, фидокорона хизмат фаолияти орқали фуқаролар ишончига сазовор бўлмоқда, десак, муболаға бўлмайди. У хизмат фаолияти давомида ўзини ташаббускор ходим сифатида намоён этиб келмоқда. Ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва қунт билан бажаришга интилади.
Мадина ҚАҲҲОРОВА тайёрлади.