19 Август 2020 йил 538

Ласетти ичидан ўғирлик қилган йигитчалар ушланди

2020 йилнинг 18 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБга Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. А.Д. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 08 август кунидан 09 август кунига ўтар кечаси соат 02.00 ларда номаълум шахс, унинг Самарқанд шаҳар Оби Машхат кўчасида ўзининг яшаш хонадони олдида турган “Ласетти” русумли автомашинасининг олд эшигини номаълум усулда очиб, ичида бўлган 2.800.000 сўм миқдоридаги пуллар ва бир дона баҳоси 100.000 сўм бўлган “8Х” номли эркаклар атирини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар А.Адхамов кўчасида яшовчи, 1998 й.т. С.П., Самарқанд шаҳар Инқилоб кўчасида яшовчи, 1998 й.т. К.А. ва Самарқанд шаҳар Хўжа Дониёрбек кўчасида яшовчи, 2000 й.т. К.А.лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech