26 Январ 2021 йил 753

Лавҳа қонунга мос бўлсин

Жомбой тумани марказида реклама лавҳаларининг қонун ҳужжатларига қай даражада мос келиши ўрганилмоқда. Туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси мутахассисларидан таркиб топган ишчи гуруҳ пешлавҳа, эълон ва реклама баннерларини кўздан кечириб, тадбиркорларга қонунчилик талаблари юзасидан тушунча беришди.

Қайд этиш жоизки, “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасида лавҳа, эълон, нархнома ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилиши белгиланган. Шунингдек, матн лотин тилида, имловий хатоларсиз ёзилиши зарур.

Президентимиз раҳбарлигида яқинда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Ушбу тадбирда ҳам ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини кучайтириш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Бинобарин, ушбу жараён туманимизда тизимли ташкил этилмоқда. Ўрганиш давомида 50 га яқин тадбиркорлик субъектларига тегишли ахборот лавҳаларини қонунга мувофиқлаштириш юзасидан келишиб олинди.

Гавҳархон МУҚАДДАСОВА,
Туман ҳокими маслаҳатчиси.

Text to speech