ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15 апрел кунидаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, ёши ўн саккиздан
кичик ва ўттиздан катта бўлмаган (ўттиз ёшдаги ҳам) олий маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун), соғлиғининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички
ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлабки ва махсус-профессионал танловлардан муваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўқишга қабул қилинади.
Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш 2023-йилнинг 20-декабрь кунидан 2024-йилнинг 20-январ кунига қадар (20-январ куни ҳам) вилоят ИИБ маъмурий биносида амалга оширилади.
Мурожаат учун: 66-223-51-73, 93-332-22-44