6 Март 2024 йил
1066
Маҳалла одамларнинг суянчи ва ишончига айланиши керак
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳридаги Қўшҳовуз МФЙ еттилиги билан мулоқот қилди
Мулоқот асносида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, ижтимоий дафтарларни тўғри ва самарали ташкил этиш, ёшлар билан ишлашнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги устувор вазифалар ҳақида кўрсатмалар берилди.
Қайд этилдики, маҳалла одамларнинг суянчи ва ишончига айланиши керак.
Маҳалла - ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш, жиноятчилик, оилаларда зўравонликнинг олдини олиш, аҳоли бандлиги уларнинг ижтимоий муҳофазаси, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳал этишда асосий кўмакчи.