4 Ноябр 2020 йил
677
Маҳалладошининг сигирини ўғирлаб кетган шахс ушланди
Қўшработ тумани ИИБга, туманинг Сариғул МФЙда яшовчи, К. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш уйи томорқасида боғлаб қўйилган, бозор баҳоси 11.000.000 сўмлик бир бош сигирини ўғирлаб кетганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни, шу маҳаллада яшовчи, 1988 й.т. М. содир қилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати