4 Август 2023 йил 889

Маҳалла бешлигининг жиноятларни олдини олиш бўйича фаолияти таҳлил қилинди

Маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом маънавий муҳитни яратишда маҳалла бешлигининг ҳамкорликдаги 
фаолияти муҳим ўрин тутади. Бунда жиноятларга қарши курашиш борасида самарали тизимни ташкил қилиниши ҳам муҳимдир.

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур маҳалласида шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Исломов томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу йўналишда маҳалла бешлиги томонидан 
2023-йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилишда қизил тоифага кирган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноят содир этишга мойил ва жиноятдан жабрланган шахслар билан 
профилактик ишларни тизимли ташкил этиш борасида зарурий тушунтиришлар ҳамда қўшимча йўриқномалар берилди.

Text to speech