17 Июл 2023 йил
780
Маҳаллалардаги "бешлик"лар ҳар бир хонадоннинг муаммо ва ижтимоий ҳолатини чуқур ўрганиши шарт
Каттақўрғон туманида эрига жаҳл қилиб боласини урган онанинг содир этган қилмиши вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан туманда жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Бошқарма бошлиғи онанинг фарзандларига нисбатан содир этган шафқацизлигини қаттиқ қоралаб, маҳалладаги "бешлик" ҳар бир хонадоннинг муаммо ва ижтимоий ҳолатини чуқур ўрганиши лозимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.