19 Август 2020 йил 378

Маккажўхори орасидан 19 туп "Каннабис" гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди

“Қорадори-2020” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давомида, олинган тезкор маълумотга асосан, Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Урғич” маҳалласида яшовчи фуқаро А. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Ушбу шахс томорқасидаги маккажўхори ўсимлиги орасига 19 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги, шунингдек, “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг қисмларини яшаш уйи оғилхонасида қуритиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech