20 Феврал 2021 йил
642
Мактаб ўқувчилари учун вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида роликлар намойиш этилди
Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давомида ҳудудий халқ таълим муассасаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг 8-банди бўйича, жорий йилнинг 20 февраль куни Самарқанд туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 9-11 синфлари ўқувчилари билан “Жиноятни ёш болалар содир этса вазият ачинарли”, “Самарқандлик йигит “Тик Ток”да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади” ва “Панжараси тиллодан бўлса ҳам озодликка етмас экан” мавзуларида видеороликлари тайёрланиб, мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати