22 Июн 2021 йил
584
Маънавият ва маърифат марказлари билан ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Самарқандда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлинмалари ҳамкорлигида истиқболли вазифаларни амалга ошириш борасида йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ички ишлар бўлимларида ташкил этилган “Маънавият ва маърифат” хонасининг калитлари Маънавият ва маърифат марказларининг туман бўлинмалари раҳбарларига топширилди.