Машинани қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланган йигит ўғриликка қўл урди
2021 йил 13 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга Самарқанд шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи, М.И. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 12 апрель куни соат 15:20ларда ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинасини Самарқанд шаҳар Талабалар хиёбони кўчасида қолдириб, СамДУ биносига кириб, тахминан икки соатдан сўнг қайтиб чиққан вақтида, автомашинасида бўлган пластик картаси ва картада бўлган 2.190.000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсни топиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚГ ходимлари ҳамда томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янгикуч МФЙда яшовчи, 2001 й.т. Б.Ж. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати