МЕҲРДАН ЯРАЛГАН ДУНЁ
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи педагогик жамоаси томонидан Самарқанд шаҳридаги 59-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари иштирокида “Меҳр-мурувват – олий қадрият” шиори остида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида юртимизнинг барча ҳудудларида имконияти чекланган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун кўплаб енгилликлар яратилиб, имтиёзли уй-жойлар, ёшларимиз учун замонавий таълим муассасалари, турар жой ва ўқув муассасалари барпо этилаётгани, кенг имкониятлар эшиги очилаётгани эътироф этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича қатор амалий ишлар белгиланди ва ҳаётга жорий этилмоқда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг манзилли равишда ижтимоий ҳимоя қилиниши улар учун яратилаётган имкониятлар уфқини янада кенгайтирмоқда.
Учрашувда лицей маъмурияти томонидан ўқувчиларга Брайл алифбосидаги махсус ўқув адабиётлари, бадиий асарлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи дирекори,
подполлковник А.Усманов