Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган У.Чоршанбиев қўлга олинди
1987 йилда туғилган У.Чоршанбиев 2021 йилнинг август ойида фуқаро Д.Р.га ўзини блогерлигини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, 600 АҚШ доллари эвазига уй-жой масаласи бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судида кўрилаётган ишни интернет ижтимоий тармоғига жойлаш орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, У.Чоршанбиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2021 йил 07 сентябрь куни фуқаро Ю.Д.ни алдаб, унинг ишончига кириб, 2.000 АҚШ доллари эвазига унинг ноҳақ ишдан кетганлигини интернет ижтимоий тармоғига жойлаш орқали унга етказилган моддий зарарни қоплаб бериши ва ишига қайта тиклаб беришлигини ваъда қилиб, ундан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
Шунингдек, У.Чоршанбиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2021 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Р.З.ни алдаб, унинг ишончига кириб, 20.000.000 сўм эвазига унга собиқ турмуш ўртоғи билан бўлаётган Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўрилаётган ишда қатнашиб, муаммони ижтимоий тармоқларда кўтариб, фарзандини олиб беришни, шунингдек Тергов бўлими томонидан кўрилаётган жиноят иши бўйича унга етказилган 14.000 АҚШ доллари зарарни қоплатиб беришни ваъда қилиб, Р.З.нинг 1.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
28.12.2021 йилда У.Чоршанбиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан “сиртдан” айб эълон қилиниб, унга нисбатан “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.
Ҳозирда У.Чоршанбиев Қашқадарё вилояти ҳудудида ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, Самарқанд вилоят ИИБ ППХ ЖТСБга қарашли ВСХга жойлаштирилган.
Тергов ҳаракатлари инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик тамойиллари асосида олиб борилиши таъминланади.
Ушбу шахсдан жабрланганлар бўлса, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.
Самарақанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати