27 Август 2020 йил 431

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Самарқандда икки хайдовчи жанжали. Маълумотларга кўра Ласетти хайдовчиси Жигули хайдовчисига йўл бермай четга қисиб келган ва келишмовчилик оқибатида Ласетти хайдовчиси Жигули хайдовчисини уриб калтаклаган" номли видеодаги йигитларга жазо тайинланди.

Ҳуқуқбузарлар Р.Ш., И.Ж.,А.У., А. Ш. ва Д.Д.лар, 2020 йил 24 август куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган Самарқанд шаҳар “Регистон” кўчасида жойлашган «Регистон» супермаркети олдида, бир-бирлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, фуқароларни тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилишган.

Самарқанд шаҳар судида ҳуқуқбузарлар ўз айбига иқрорлик билдириб қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 27 авгусдаги қарорига кўра, беш ўғлон Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб ҳар бирларига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Text to speech