24 Апрел 2021 йил 360

Муносабат.

Ижтимоий тармоқларда Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида карантин талабларини бузилиши билан боғлиқ юзага келган ҳолат акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат “Вақф” хайрия жамоат фонди, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари, зиёратгоҳ иш юритувчиси ҳамда тегишли хизматлар иштирокида муҳокама қилинди.

Ҳудудда жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, карантин қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш мақсадида, 25 апрель кунидан туман Қўриқлаш бўлимидан 9 нафар ходим шу ҳудудда хизматга жалб этилиши белгиланди.

Шу ўринда, фуқаролардан ўзларининг соғликларига бефарқ бўлмасликларини, карантин талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech