5 Декабр 2020 йил
506
Нарпай туманида AutoCon тадбирлари давом этмоқда
Нарпай туманида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарлик содир этиб, белгиланган муддатда жарималарини тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилмоқда. Энди улар қарздорликни тўлагандан сўнг, транспорт воситалари жарима майдончасидан чиқарилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар, қоидаларни бузманг. Буздингизми жаримага тортиласиз. Ўз вақтида жаримани тўламасангиз автомашинангиз вақтинча жарима майдончасига қўйилади.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ