14 Июл 2024 йил 1935

Нарпай тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан туман ИИБ шахсий таркиби ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилмоқда

Нарпай тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан туман ИИБ шахсий таркиби ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилмоқда.

Унда барча ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари хизматни аъло кайфиятда, кўтаринкилик билан, хушёр ва сергак ҳолда ўтказишлари шартлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудларда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, барча соҳа вакиллари ўзларига бириктирилган хизмат жойларига тантанали равишда тарқатилди.

Text to speech