27 Ноябр 2020 йил 515

Нурободда гиёҳвандлик воситасини сотаётган икки шахс қамоққа олинди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 23:00 да Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Тегирмонбоши маҳалласида фуқаролар - 33 ёшли Хуршид Х. ва 50 ёшли Ҳусниддин Н.лар тадбирга харидор сифатида жалб этилган фуқарога 2 дона “спички” ёзувли гугурт қутининг ичида бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланиб, шахсий тинтув қилинганларида Хуршид Х.нинг чўнтагидан тадбир давомида ишлатилган 150.000 сўм пуллар ҳамда Ҳусниддин Н.нинг чўнтагидан 400.000 сўм пуллар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, тадбир давомида Хуршид Х. ва Ҳусниддин Н.лардан ҳужжатлаштирилиб олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда - тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “марихуана” гиёҳвандлик воситаси турига кириши, унинг соф вазни 3.64  грамга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми "б" банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан Хуршид Х. ва Ҳусниддин Н.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Хуршид Х. ва Ҳусниддин Н.лар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech