Нурободда ис газидан заҳарланишни олдини олиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими Ф.Заиров, мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида янги йил байрамини хонадонларда муносиб ўтказиш ҳамда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича туман сектор ва маҳаллалар кесимида белгиланган чора-тадбирлар бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мутасаддиларга фуқаролар ўртасида хонадонларида қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, табиий газ таъминотидаги носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келишини олдини олиш, ис гази тарқалишидан эҳтиёт бўлиши бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши зарурлиги такидланди.