Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Нуробод тумани “Ағрон” МФЙ да сайёр қабули ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этди.
Оммавий сайёр қабулда жами 65 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 27 масалани ўз ичига олган 20 та мурожаатлар келиб тушди.
Шулардан 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган
муддат ичида ўрганиб чиқиб, якуни бўйича мурожаат муаллифига асослантирилган жавоб хатлари юборилиши кўрсатиб ўтилди.
Қабул сўнгида ёш йигит-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари тантанали равишда топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати