Оқдарёда 4 бош молларни ўғирлаб кетган шахс ушланди
2020 йил 05 октябрь куни Оқдарё туман ИИБга, туманинг Бошдархон МФЙда яшовчи, Ж. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 02 октябрь куни соат 09:00дан 15:00гача бўлган вақт оралиғида Бошдархон қишлоғи ҳудудида жойлашган, фермер хўжаликларидан бирининг ер майдонида боғланган, жами баҳоси 33 000 000 сўмлик 4 бош қора молларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор ишлар натижасида, мазкур ўғирлик Жомбой тумани Тут МФЙда яшовчи, 1996 й.т. Ф. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ўғирланган 4 бош қорамоллар тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати