4 Октябр 2020 йил 1243

Оқдарёда содир этилган ўғрилик фош этилди

2020 йил 02 октябрь куни Оқдарё туманида яшовчи, 1980 й.т. А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 23 сентябрдан 30 сентябрга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида турган бир дона баҳоси 500.000 сўмлик “Агидель” сув насоси ҳамда уйида турган бир дона баҳоси 600.000 сўмлик “ARTEL” русумли ошхона печини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Оқдарё тумани А.Темур МФЙда яшовчи, 25 ёшли Ш. содир қилганлиги аниқланиб, ундан бир дона “Агидел” сув насоси ҳамда бир дона “ARTEL” русумли ошхона печи ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech