18 Октябр 2020 йил 570

Қоидабузарлик содир этилмаган

Фейсбук фойлананувчиси МУхиддин Болие томонидан "Узбекистон Республикаси Конституциясида барча фукаро тенг хукукли деб белгиланган,ким ва кайси лавозим эгаллашидан катъий назар! Лекин нимагадир Самарканд вилояти ИИБ бошлиги узини бундан истисно деб хисоблайди шекилли? Энди амалдор дегани тартиб- интизомга риоя этмасин дегани булмаса керак? Йул харакати коидаларига хамма бирдек риоя килиши керак хох у оддий фукаро булсин,хох у амалдор булсин! Ушбу расмлар бугун 8 октябрь куни соат 15:00да Самарканд шахар Куксарой майдонида олинди. Кани жаноби Узбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири бунга бирон бир аник жавобингиз борми? Ёки ушбу такикловчи белгилар нотугри куйилганми?" номли пост тармоқда қолдирилди.

Ҳолат зудлик билан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган, 2016 йил 1 мартдан кучга кирган йўл ҳаракати қоидаларининг 92-бандида 3.27 тўхташ тақиқланган йўл белгисининг таъсир доирасида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганлиги белгилаб қўйилган.

3.27 тўхташ тақиқланган йўл белгиси, ўрнатилган жойдан кейинги чорраҳагача тасир этади.

3.27 тўхташ тақиқланган йўл белгисига етмасдан тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Юқоридаги қоидаларга асосланган ҳолда суратдаги Каптива русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси 3.27 тўхташ тақиқланган йўл белгисига етмасдан тўхтаганлиги фотолавҳада яққол кўриниб турибди.

Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмаган.

Text to speech