21 Июл 2020 йил 752

Оиласида жанжал кўтарган фуқаронинг ёнидан марихуанна топилди.

2020 йил 19 июль куни Тойлоқ тумани Қўрғонча маҳалласида яшовчи, 1987 й.т. О.С. ўз яшаш уйида оила аъзолари билан жанжаллашганлиги сабабли унинг уйига чақирув асосида туман ИИБ ходимлари етиб боришди. Фуқаро О.С. туман ИИБ таянч пунктларидан бирига олиб келиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида эгнидаги шимини ён чўнтагидан газета бўлагига ўралган, қуруқ холдаги 2.2 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган, шунингдек яшаш уйидан уч дона газета бўлагида ўралган ўткир ҳидли, яшил рангли қуруқ ҳолдаги 37.8 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech