Ҳоким ва профилактика инспекторлари учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февралm куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида ҳудудий ҳокимлар томонидан ҳар ойда профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг муаммоли масалалари бўйича таклифларини қабул қилиш учун шахсан суҳбат ўтказиш амалиёти жорий этиш вазифаси белгиланган.
Шунга кўра, Самарқанд шаҳар ҳокими ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва масалаларини тинглади.
Шунингдек, учрашув асносида Самарқанд шаҳар ҳудудидаги криминоген вазият таҳлил этилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ўртага ташланди.
Олиб борилаётган ҳар бир ислоҳотлар замирида ҳудуд тинчлиги ва осойишталигига бирламчи мақсад сифатида қаралаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Учрашув давомида Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан 30 дона замонавий компьютер жамланмалари профилактика инспекторларига топширилди.