Қонунларни ҳурмат қилайлик!
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти Транспорт бошқармасининг 2021 йил 4 январь кунидаги 1-сонли буйруғига асосан, 2021 йил 28 январь куни соат 10:00 лар атрофида Самарқанд вилояти ИИБ ЙПХ ҳамда Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Нарпай тумани ҳудудида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича ўтказилган рейд тадбирлари давомида, “Оқтош-Мирбозор” йуналиши бўйича ноқонуний киракашлик билан шуғулланиб келаётган бир нечта ҳайдовчилар тўхтатилиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида, бир нечта ҳайдовчилар норозилик билдириб атрофдаги фуқароларни тўпланишига сабабчи бўлган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу фуқаролар тарқатиб юборилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати