"Қорадори-2020"
"Қорадори-2020"
Пайариқда фуқаро яшаш хонадонида 77 туп "каннабис" ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланди.
2020 йил 21 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Пайариқ туманида ўтказилган “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири давомида, туманнинг Дўстлик МФЙ да яшовчи 1976 й.т. Э.Қ.нинг яшаш уйи экин майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи ҳовлисидан жами 77 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинингн 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.