19 Май 2021 йил 696

“Қорадори 2021” махсус тадбирлари давомида аниқланган ҳолатлар

Вилоят бўйлаб кенг кўламли “Қорадори 2021” махсус тадбирлари ўтказилмоқда. ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан, бир нечта фуқароларнинг яшаш уйлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Самарқанд тумани “Ражабамин” МФЙ да яшовчи, Р.А. нинг яшаш хонадонидан 2 туп, шу маҳаллада яшовчи Р.С. нинг хонадонидан 13 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари, Иштихон тумани Бойтўби МФЙ да яшовчи, Н.Х. нинг яшаш уйидан 1080 туп “кўкнор” ўсимликлари, 1 туп қуруқ ва 9 туп нам ҳолдаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари, стол устида бўлган ғалвир ичида оғирлиги 26,77 грамм, томорқасида бўлган идишда оғирлиги 0,81 грамм “кўкнор” ҳашаклари аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шунингдек, Нарпай тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, туманнинг Наврўз махалласида яшовчи, Х.Ф. нинг яшаш ховлиси кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, туманнниг Наврўз маҳалласида яшовчи М.Х. ни яшаш ховлисидаги дарахтлар остида 10  туп “каннабис” гиёхвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech