13 Март 2024 йил 74

“Оққўрғон” маҳалласида еттилик билан учрашув ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти Пайариқ тумани “Оққўрғон” маҳалласида бўлиб, МФЙ еттилиги билан учрашди.

Ўзаро мулоқот доирасида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари, муҳтож оилалар муаммолари ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги амалий натижалар хусусида суҳбатлашди.

Маҳаллада жойлашган мактабдаги давомат, ёшларнинг илм-фанга қизиқишларини ошириш борасидаги ишлар ҳам ўрганилди.

Маҳалладаги вазият, тинчлик-осоёйишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан маҳалла раиси, профилактика инспекторининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Text to speech