25 Январ 2021 йил 468

Пахтачида 800 граммга яқин марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

2021 йил 22 январь куни Пахтачи тумани Сарой МФЙ ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 139 км.да Пахтачи тумани Сарой МФЙда яшовчи, 1993 й.т. Т.А. тадбирга жалб қилинган Б. исмли шахсга12 миллион сўм эвазига целлофан пакетга қадоқланган соф оғирлиги 729,67 граммга тенг марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech