21 Июл 2021 йил 883

Пахтачида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-торож қилинишини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди

“Қорақўтон” кон бошқармасига қарашли ва ҳокимият тасарруфида бўлган ер ости ва ер усти шахталаридан ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-торож қилинишини олдини олиш мақсадида, 2021 йил 17 июль куни Пахтачи тумани Қиргули маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор-тадбир давомида бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда, туманининг Қиргули маҳалласида яшовчи Р.Ёқубнинг яшаш хонадонидан таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган, тахминий оғирлиги 2000 кг., Қ.Нормаматнинг яшаш хонадонидан тахминий оғирлиги 2500 кг., Б.Достоннинг яшаш хонадонидан 300 кг., Қ.Мамадиёрнинг яшаш хонадонидан олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумларни ювишга мўлжалланган мослама ва 200 кг. руда тошлари, Ю.Рухсоранинг яшаш хонадонидан 600 кг., Ғ.Шохрузнинг яшаш хонадонидан руда тошларини қазиб олиш учун ишлатилган 6 дона перфораторлар борлиги аниқланди.

Юқорида аниқланган руда тошлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, экспертиза текширувига юборилган.

Ҳолатлар юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech