Пайариқ туманида яшовчи Г.Камолованинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан
#муносабат
2020 йил 20 август куни Пайариқ туманида яшовчи 2004 йилда туғилган У.Ш., вояга етмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ҳамда 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатларни содир этганлиги учун, унга нисбатан 2020 йил 6 сентябрь куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов ҳаракатлари давомида бир қатор судга оид экспертиза хулосалари ва бошқа тўпланган далиллар билан вояга етмаган У.Ш.нинг айби тўлиқ тасдиқланган.
Жиноят ишида айбланган У.Ш.ни вояга етмаганлигини инобатга олиб, у билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари педагог, қонуний вакили ва ҳимоячиси иштирокида видео тасвирга олинган ҳолда ўтказилган.
Вояга етмаган У.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ҳамда 119-моддаси 4-қисми билан айблов эълон қилиб, эҳтиёт чораси сифатида "муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат" қўлланилиб, 2020 йил 31 октябрь куни жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят иши 2021 йилнинг 21 январь куни ЖИБ Пайариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, вояга етмаган У.Ш. шу моддалар билан айбли деб топилиб, 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Айбланувчининг яқин қариндошлари томонидан қилинган шикоятга асосан 2021 йил 5 март куни жиноят иши аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Г.Камолованинг ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан қўшимча хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати