6 Июн 2021 йил 454

Пайариқ туманида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот

#муносабат

Пайариқ туманида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот

2021 йил 05 июнь куни соат 22:00 ларда Пайариқ тумани “Ғойибота” маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида Пайариқ тумани “Туркибола” маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган Б. ҳамда шу маҳаллада яшовчи 1994 йилда туғилган С. лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида С. қўлидаги темир бўлаги билан Б.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Холат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми "л" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига хуқуқий баҳо берилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech