20 Январ 2021 йил 594

"Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” Самарқандда уюшқоқлик билан ўтказлди

"Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Самарқандда бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилди. Таълим муассасаларида ўқувчи ёшларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қўл урмаслик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, китоб ўқишни тарғиб қилиш, уларда она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш борасида тушунчалар берилди.

Хонадонма-хонадон юриш давомида ходимлар томонидан 100 дан зиёд хонадонларда фуқаролар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар ва уларни олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларда меҳнат жамоалари билан ўтказилган давра суҳбатларида сўнги вақтларда кўп учраётган жиноятлар турлари ва усуллари ҳақида иштирокчиларга тушунча берилиб, Самарқанд шаҳрида содир этилган қотиллик жиноятининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, учрашувда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик руҳини шакллантириш, ҳушёрликни ошириш ва атрофга бефарқ бўлмасликлари борасида тарғибот қилинди.

Савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари эгалари билан ўтказилган тарғибот-тушунтириш ишлари давомида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, турли кўнгилсиз ҳодисалар ва мулкка тажовузнинг олдини олиш мақсадида кузатув камералари ўрнатиш юзасидан тавсиялар берилди.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий муаммоли ва ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш борасида олиб борилган профилактик ишлар натижасида 4 та оилаларнинг ярашиши таъминланди.

Ички ишлар органлари ҳисобида турган шахслар билан ўтказилган якка тартибдаги профилактик суҳбатлар давомида ижтиоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, қайта жиноят содир этмаслик бўйича огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech