8 Феврал 2024 йил 478

Паст Дарғом туманининг "Гўзалкент" маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Паст Дарғом туманининг "Гўзалкент" маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Муҳаммадиев, вилоят ИИБ бошлиғи, Р.Маматов Паст Дарғом туманининг "Гўзалкент" маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Одамларни рози қилиш, уларнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Мутасаддиларга ҳудудда бошланган ободончилик ва бунёдкорлик жараёнларида аҳамият қаратилиши зарур бўлган вазифалар хусусида кўрсатмалар берди.

Text to speech