16 Июл 2021 йил 812

Пастдарғомда шифокорни калтакланганлик ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

15 июль куни 23:00 ларда Пастдарғом тумани “Қўшқудуқ” маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига, шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фельдшер Н.И.ларни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмат

 

Text to speech