Пастдарғом тумани 3-сектори ҳудудида аҳоли хонадонларини ободонлаштириш, хонадонларда “яшил макон” яратиш бўйича амалий семинар ўтказилди
Айни кунларда, Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари бошчилигида ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар туманнинг энг олис ҳудудларидан ҳисобланган “Янгиавлод” маҳалласида уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.
Хусусан, “ушбу маҳалладаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмаган битта хонадон танлаб олиниб, бир қатор ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Жумладан, мазкур хонадон томорқалари ағдарилди, 10 дан зиёд мевали ва манзарлали кўчатлар экилди, уй деворлари оқланди, ҳожатхоналари таъмирланди, йўлакларига тош тўкилди ва атрофи оқланди.
Бундан ташқари, ушбу хонадонда иссиқхона қурилиб, фойдаланиш учун керакли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, маҳаллада семинар учрашуви ўтказилиб, ушбу хонадонда олиб борилган ишлар маҳалланинг барча фуқароларига кўрсатиб берилди. Ҳар бир фуқаро ўзининг яшаш хонадонида шу каби ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориши юзасидан тушунчалар берилди.