Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари учун Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарварлик боғи”да маърифат дарси ўтказилди
ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР!
Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Тарих саҳнида ўттиз йил унчалик кўп вақтни англатмас, балки, лекин унинг ортида оғир ва синовли йилларда бир давлатнинг ўз миллий армияси ташкил топиши, такомиллашуви ва юрт сарҳадларини ишончли ҳимоя қилаётган қудратли Қуролли Кучларига айланишидек вақт мужассам.
Сўнгги йилларда барча жабҳаларда бўлгани каби, ҳарбий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Буларнинг ҳаммаси Миллий армиямизга бўлган эътибор, уни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳосиласидир.
Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари учун навбатдаги маънавият ва маърифат дарси Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарварлик боғи”да ташкил этилди.
Кўргазмали ташкил этилган ўқув соатидан ходимлар улкан таассурот ва билимларга эга бўлишди.
Пастарғом тумани ИИБ