29 Июл 2021 йил 605

Пастдарғом ҳамда Булунғур туман ИИБ бошлиқлари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди

Халқ дарди – бугун барча раҳбарларнинг дардига айланиб улгурди. Аҳолини қийнаётган ҳар бир масала, ўзининг маълум ечимини топмагунча раҳбарларга тинчлик бермайди. Бу инсонпарварликнинг бир кўриниши сифатида олиб борилаётган ишларда ўз аксини намоён этмоқда.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ҳамда Булунғур туман ИИБ бошлиқлари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабулларда ички ишлар органлари билан боғлиқ 30 га яқин мурожаатлар ўрганилди.

Ҳар бир масалага танқидий-таҳлилий ёндашилиб, муаммоларни ижобий ҳал этилиши устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Туман 3-сектор раҳбарлари фуқаролар томонидан қилинган ҳар бир мурожаатга алоҳида тўхталиб, мутасадди соҳа ходимларига аниқ топшириқлар бериб, ижросини назоратга олишди.

Аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ қабуллар ҳар куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech