7 Июл 2021 йил 431

Пастдарғом тумани «Навбаҳор» маҳаласи Жуз қишлоғида қўшнилар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

#муносабат

24 май куни Пастдарғом тумани “Тўрттом” маҳалласида яшовчи А.Н. га тегишли бўлган чорва моллари, туманнинг “Навбаҳор” МФЙ да яшовчи Э.К. нинг томорқасига тушиб, экинларини пайхон қилганлиги оқибатида, А.Н. ва унинг турмуш ўртоғи О.С. ҳамда Э.К. ва унинг ўғли Э.А. лар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Натижада А.Н. ва унинг турмуш ўртоғи О.С. лар тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилишган.

Жанжал вақтида А.Э. га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинага шикаст етказилган.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech