9 Январ 2024 йил
2165
Пастдарғом туманида вилоят 3-секторининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Қабулни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Музаффар Раҳматуллаев ўтказди.
Унда турли соҳаларга оид 20 га яқин мурожаатлар тингланди.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, қонуний қарор қабул қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шунингдек, бир гуруҳ ёшларга ИД-карталар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳужжатлари тантанали равишда топширилди.