17 Апрел 2025 йил
1333
Пастдарғом туманидаги маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
"2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарорга асосан, туман ИИБ бошлиғи томонидан туманнинг криминоген вазияти оғир бўлган Гўзалкент маҳалласида криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича йўл харитасининг ижроси ўрганилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳаллада барпо этилаётган “Маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани”нинг қурилиш жарёнлари билан танишди.