12 Март 2021 йил 702

Пастдарғомда терговчига пора таклиф қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, фуқаронинг аризаси юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бориши давомида, фуқаро С.Н. унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят иши қўзғатишдан рад қилиш ва жарима майдонида турган унга тегишли бўлган Нексия-3 русумли автомашинасини чиқариб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Терговчи унга ушбу пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, С.Н. “ниятидан” қайтмаган. ИИБ ходими 2020 йил 01 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асосан, 2021 йил 01 март куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Пастдарғом туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, терговчини хизмат хонасида фуқаро С.Н. 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech