Пиротехника ҳаёт учун хавфли
Янги йил кириб келиши олдидан яна кўчаларда “пақ-пуқ” овозлари эшитила бошланди. Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашишда божхона органлари ҳам жойларда тезкор тадбирлар ўтказиб келишмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ургут шаҳридаги “Янги бозор” савдо мажмуаси яқинида бўлиб ўтди.
Фуқароси Б.М.га тегишли қиймати 22 миллион сўмга яқин жами 80 443 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хўш, шу ўринда савол туғилади. Пиротехника савдоси билан шуғулланаётган 16-18 ёшли йигитларни назорат қиладиган оиласи, яқинлари ёки кенг жамоатчилик унинг бу ишларидан хабари йўқмиди? Келинг айб изламай биргаликда барчамиз ноқонуний пиротехника савдосига қарши курашамиз. Қарсилдоқлардан юз-кўзи, тана аъзолари қаттиқ зарарланиб, байрамни касалхонада кутиб олганлар ҳақида ҳам эшитганмиз. Ўйлаймизки, бу каби кўнгилсизликларни ўзингизга раво кўрмайсиз. Байрам байрамдек ўтсин, бир зумда пақ-пақ қилиб одамни қўрқитадиган, юракни хадикка соладиган кераксиз қарсилдоқлар ўрнига болажонлар учун қизиқарли китоблар, ширинликлар, яқинларимиз учун янги йил совғалари харид қилайлик!
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати